...
МЕНЮ
ONLINE TV

Меҳнаткаш халқ ортиқча меҳнатдан нобуд бўляпти


21:24, 30.10.2018 Олам
 7 487

Ҳисоботда қайд этилишича, ўқитувчи ва ҳамширалар орасида ўлим ҳолати кўп кузатилган.

“Меҳнат ҳеч кимни ўлдирмаган”, деган ўзбекона ибора бор. Аммо Япония ҳукумати бунинг аксини исботлади.
 
Меҳнаткаш халқи билан донг таратган кунчиқар мамлакат тайёрлаган маълумотга кўра, сўнгги йилларда ортиқча меҳнат қилганларнинг 200 нафари ҳаёт билан видолашган.
 
Ҳисоботда қайд этилишича, ўқитувчи ва ҳамширалар орасида ўлим ҳолати кўп кузатилган. Икки касб эгалари психолог маслаҳатига муҳтож.
 
Негаки, ушбу соҳада ишлаётганлар кўпроқ пул топиш илинжида турли зўриқишларга дучор бўлмоқда. Бунинг оқибатида улар ўз жонига суиқасд қилишгача боришмоқда.
 
2010-2014 йилларда ҳаётдан эрта кўз юмган 28 нафар муаллимнинг иш жараёни ўрганиб чиқилганда, улар руҳий зўриқишларга дош бера олмаган. Яна 8 нафар ўқитувчи эса ўқувчиларининг дастидан оғир хасталикка чалинган.
 
Айни йилларда ортиқча меҳнат қилган 52 нафар ҳамширанинг 23 нафари беморлардан таъна-маломатларни эшитиш оқибатида руҳиятида ўзгаришлар кузатилиб, турли дардга йўлиқишган. 17 ҳамшира эса оғир жароҳатлар олган беморларни кўриб, ўзлари ҳам руҳий хасталикларга чалинган.
 
Шу боис, Япония ҳукумати икки касб эгаларини алоҳида бир психологик ёрдамга эҳтиёжи бор, деб ҳисоблаб, янги дастур ишлаб чиқишни режалаштирди.

Теглар:Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!