...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг узоқ умр кўриш бўйича Япония “тахт”дан тушиши мумкин


17:58, 19.10.2018 Олам
 7 523

“The Lancet” илмий журнали бу борада таҳлил натижаларини эълон қилди.

2040 йилга бориб энг узоқ умр кўрувчи аҳолига эга Япония биринчиликни бериб қўйиши мумкин.
 
Унинг ўрнини эса Испания эгаллаши кутилмоқда. “The Lancet” илмий журнали бу борада таҳлил натижаларини эълон қилди.
 
Таҳлил хулосаларига кўра, 2040 йилга бориб Пиреней яримороли мамлакатида ўртача умр кўриш даврийлиги 85,8 йилга етади. Япониянинг кўрсаткичи эса 85,7 ёшни ташкил этади.
 
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, энг узоқ умр кўрувчи одамлар яшовчи мамлакатлар етакчи ўнлигига 2040 йилда, шунингдек, Сингапур, Швейцария, Португалия, Италия, Исроил, Франция, Люксембург ва Австралия ҳам киради.
 
2016 йилги рейтингга солиштирганда, АҚШ 43-ўриндан 64-ўринга (79,8 ёш) тушади, Хитой эса аксинча, 68-ўриндан 39 ўринга (81,9 ёш) кўтарилади.
 
Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонда ўртача ёш 75-77,5 ни ташкил этса, Ўзбекистон ва Қирғизистонда мазкур кўрсаткич 72,5-75 ёш бўлади.
 
Рейтингнинг охирида МАР, Лесото, Сомали, Зимбабве каби Африка мамлакатлари жой олди, уларда ўртача умр давомийлиги 60-65 ёшда атрофида кўрсатилмоқда.
 
Маълумот учун, тадқиқот давомида олимлар 190 мамлакатдаги ўлимга олиб келувчи 250 сабабни ўрганишди. Юқори қон босими, семириш, қондаги қанд миқдори юқорилиги, тамаки ва алкоголь бевақт ўлимга олиб келувчи энг жиддий омиллар сифатида қайд этилди.
 
2040 йилга бориб дунёнинг ёш харитаси мана шундай кўриниш ҳосил қилади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўртача ёш Испания Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!