...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия масаласида давлатлараро саммит бўлади


17:54, 19.10.2018 Олам
 2 171

Саммит давлат раҳбарлари даражасида ўтказилади.

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Сурия масаласида саммит бўлиб ўтади.
 
Саммитда Туркия, Россия, Германия ва Франция давлат раҳбарлари иштирок этади. Бу ҳақда Туркия президентининг маслаҳатчиси Иброҳим Калин маълум қилган.
 
Унинг таъкидлашича, учрашувда Суриянинг Идлиб вилоятида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар ва бу борадаги муаммолар, бундан ташқари Сурия инқирозини ҳал этиш борасида давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Эрон пойтахти Теҳронда Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний ўртасида Сурия бўйича саммит ўтказилганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Сурия масаласи Истанбул Иброҳим Калин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!