Самолётнинг уча олмаганига двигателга қуш тиқилиб қолгани сабаб бўлган.
Парвоз режасидан 14 соат ўтиб, самолёт Истанбулдан Тошкент томон йўлга чиқди. Бугун, 28 ноябрь куни соат 9:22 да Истанбулдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Матбуот хизматидан маълум қилишларича, самолётнинг уча олмаганига двигателга қуш тиқилиб қолгани сабаб бўлган.
Техник назорат жараёнида самолётнинг икки парракларига зарар етгани аниқланган. Носозлик моторга қушларнинг кириб урилиши натижасида келиб чиққани маълум қилинмоқда.