...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича лицензия олиш учун сайт ишга тушди


11:02, 28.11.2018 Жамият
 2 711

Сайт “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган нормаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Онлайн тартибда хусусий бандлик агентликлари реестрига ташкилотни қўшиш ёки фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш хизматларини ўзида жамлаган reestr.mehnat.uz сайти ишга туширилди.
 
Юқорида айтилганидек, у орқали онлайн тартибда 2 хил турдаги хизматдан фойдаланиш мумкин. Булар:
 
  • хусусий бандлик агентликлари реестрига қўшилиш
  • Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолият юритиш учун лицензия олишга ҳужжатлар тақдим этиш.
 
Сайт “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган нормаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
 
Қонунда назарда тутилишича, рўйхатдан ўтказилган ва реестрга киритилган хусусий бандлик агентликлари фуқароларни Ўзбекистон ҳудудида ёки ташқарисида ишга жойлаштириш билан шуғулланишлари мумкин.
 
Шунингдек, Қонунда қайд этилишича, фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли лицензия олиш зарур. Энди янги сайт орқали уни олиш учун ҳужжатларни топшириш мумкин.



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, мазкур турдаги лицензияни олишни хоҳловчилар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида 50 000 АҚШ долларини захиралашлари ҳамда штатда камида 2 нафар ходимга эга бўлишлари шарт.

Теглар:Хусусий бандлик агентликлари реестри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар