...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва метросида 25 яшар ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди


10:52, 28.11.2018 Олам
 10 570

Хабарларда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросининг шахси маълум қилинмаган.

Кеча, 27 ноябрь куни Москва метросининг Сокольническая йўналиши “Юго-Западная” бекатида мудҳиш фожиа қайд этилди. 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси бекат томон ҳаракатланиб келаётган поезд рельесига тушиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
 
Воқеа 27 ноябрь куни соат 16:45 атрофида содир бўлган. 25 яшар ўзбекистонлик йигит воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган. Зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимлари унга ёрдам кўрсатишга улгуришмаган.
 
Сокольническая йўналиши жанубий участкасида поездлар ҳаракати интервали оширилди, “Юго-Западная”, “Румянцево”, “Саларьево” ва “Проспект Вернадского” бекатлари эса вақтинча ёпилди.


 
Хабарларда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросининг шахси маълум қилинмаган. 

Теглар:Ўзбекистон фуқароси Москва метроси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!