33 ёшли Ўзбекистон фуқароси тутун чиқариш шахтасига 9-қаватдан йиқилиб тушгани тахмин қилинмоқда.
Хабар қилишларича, Санкт-Петербургда қурилишда ишлаётган ишчи, шахтага йиқилиб тушиб вафот этган.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, ғишт терувчи бўлиб ишлаган, 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси тутун чиқариш шахтасига 9-қаватдан йиқилиб тушгани тахмин қилинмоқда.
Ҳозирги вақтда жасад ўликхонага юборилган ва қурувчининг ўлими тафсилотлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганилмоқда.