...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат хориждаги фуқароларга ҳуқуқий ёрдамни оширмоқчи


16:33, 10.01.2018 Жамият
 2 523

Унда чет элдаги Ўзбекистон фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсад қилинмоқда.

Хорижда кўплаб муаммоларга дуч келаётган ўзбекистонликларга ҳуқуқий кўмак бериш янада такомиллаштирилади.
 
Хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш,
шу жумладан уларга консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича 2018 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.
 
Ушбу қарор лойиҳаси “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига қўйилган.
 
Унда чет элдаги Ўзбекистон фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда амалий тажрибага эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан иборат Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида қўшимча штат бирликларини киритиш назарда тутилади.
 

Теглар:Давлат дастури муҳокамаси Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон фуқароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар