Лочина Ҳалимова 2011 йилдан буён Ўзбекистонга қайтмаган эди.
Бухоро шаҳрида яшаган 45 ёшли Лочина Ҳалимова 2011 йилдан буён БААнинг Дубай шаҳрида яширин тарзда яшаб келган.
У аввал бир неча аёлларни алдаб, уларнинг ишончига кириб хорижга жўнатган. Шу сабаб 2011 йилдан буён Ўзбекистонга қайтмаган эди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор ходимлари саъй-ҳаракатлари билан Лочина Ҳалимова қўлга олиниб, хориждан Ўзбекистонга экстрадация қилинди.
Лочина Ҳалимовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноий иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.