...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беш кунлик фарзандини сотган онага суд ҳукми ўқилди


17:41, 03.12.2018 Олам
 4 672

Аёл судда айбини тан олган.

Аввалроқ, Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида янги туғилган чақалоғини 280 минг рублга сотган 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси суд қилиниши ҳақида хабар берган эдик.
 
Василеостровск туман суди сентябрь ойида беш кунлик гўдагини полиция ходимига сотган 28 ёшли ўзбекистонликка ҳукм чиқарди. Аёл 3 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.
 
Аёл судда айбини тан олган. У бу жиноятга қийин молиявий вазият сабаб қўл урганини айтган. Бу пуллар эвазига аёл қарзларини узиб, Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган.
 
Маълумот учун, ўзбекистонлик аёл “Кораблестроителей” кўчасида беш кунлик ўғил фарзандини “харидор” бўлган полиция ходимига сотганда қўлга олинган.
 

Теглар:Санкт-Петербург Одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!