Шифокорлар қизалоқ таътилдан кейин мактабга бориши мумкинлигини айтган.
Кеча, 2 январь куни Санкт-Петербургнинг Виборг туманида 16 ёшли мактаб ўқувчиси кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватидан тушиб кетди. Қиз шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда “Невские Новости” хабар берди.
Ўқувчи қиз Энгельс кўчасидаги уйнинг юқори қаватидан тушиб кетган. Шунга қарамай, қиз тирик қолган. Таъкидлаш керакки, унинг омон қолишига тозаловчиларнинг қорни бир ерга тўплаб қўйгани сабаб бўлган.
Жабрланувчини Филатова номидаги болалар шифохонасига олиб боришган. Қизда ёпиқ бош мия чайқалиши ва бошқа жиддий бўлмаган жароҳатлар аниқланган. Шифокорлар қизалоқ таътилдан кейин мактабга бориши мумкинлигини айтган.
Унинг оиласи текширилганда, улар Ўзбекистон фуқаролари экани маълум бўлган.

Суннатилла Абдуллаев