...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коллеж ўқувчиси машинада ИИБ ходимини уриб юборди


13:20, 03.01.2019 Жамият
 9 862

Ўқувчи Агротадбиркор касб-ҳунар коллежининг юқори курсида ўқиган.

Кеча, 2 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Агротадбиркор касб-ҳунар коллежи юқори курс ўқувчиси машинада вилоят ички ишлар ходимини уриб юборди.
 
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ўқувчи Ш.А. тегишли ҳужжатларсиз Spark русумли автомобилни Улуғ-йўл кўчасида бошқариб кетаётганда ИИБ ходимини уриб юборган.
 
Натижада ходим “бош мия очиқ жароҳати ва 2-3 даражали кома ҳолати” ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қибрай тумани ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар