Россиянинг Владимир вилоятида поезд ва йўловчи автобуси тўқнашганди.
Россиянинг Петушин туман суди Владимир вилоятида 17 кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ташувчиларга нисбатан очилган ишни иккинчи марта кечиктирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Петушин туман суди маълумотига кўра, 50 одам мазкур ЙТҲ жабрланувчиси ҳисобланади. 2017 йилнинг октябрь ойида Владимир вилояти Покров темир йўл станцияси ўтиш жойида йўловчи поезди ўзбекистонликлар бўлган Mercedes русумли автобус билан тўқнашганди.
Мазкур ҳодисада 17 киши, жумладан, 15 нафар ўзбекистонлик ва 2 нафар қозоғистонлик ҳалок бўлган. 39 нафар ўзбекистонлик турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Бу иш юзасидан Mercedes автобуси ҳайдовчиси ва мазкур сафарни уюштирган ташкилотчи қўлга олинганди. Улар 37 ёшли ва 41 ёшли Қозоғистон фуқароларидир.
Расмий маълумотда айтилишича, суд 2018 йилнинг 27 декабрида бошланган ва 2019 йилнинг 29 январига қолдирилган эди. Аммо 29 январдаги суд ҳам қисқагина бўлди ва кейинга қолдирилди.
Петушин туманида ўтаётган суд жабрланувчиларнинг жараёнга келмаётгани муносабати билан қолдирилмоқда. Кейинги суд мажлиси 12 февралда ўтказилиши режалаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир вилоятидаги ЙТҲ қурбонларининг жасади ва жабрланувчилар Ўзбекистонга олиб келинганди.