...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова отасининг хотирасига кўрсатилган ҳурмат учун миннатдорлик билдирди


18:21, 02.02.2019 Жамият
 23 775

Форумлар мажмуасида эҳсон оши берилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда кенг нишонланди. Мазкур сана муносабати билан хотира тадбирлари бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди, сўнг Ислом Каримов туғилиб ўсган ҳамда мангу қўним топган Самарқанд заминига йўл олди.
 
Шавкат Мирзиёев  Ислом Каримов дафн қилинган ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.
 
Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида эҳсон оши берилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари,  нуронийлар, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.
 
Умуман олганда Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишланган тадбирлар республика миқёсида юксак даражада ташкил этилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева отасининг хотирасига кўрсатилган ҳурмат учун миннатдорлик билдирди.
 
“Азизлар, раҳматли отамнинг таваллуд топган кунлари муносабати билан ёзган барча изгу ва самимий сўзларингиз учун сизга миннатдорлигимни изҳор этаман. Ўтганларнинг жойи жаннатда бўлсин”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни 78 ёшида оғир хасталик сабаб оламдан ўтган эди. 
 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар