...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кичик Ислом Каримов онаси ва холасининг совуқ муносабатларида кимни айблайди?


16:51, 06.10.2018 Жамият
 27 746

Бундан аввал Лола Каримова-Тилляеванинг опаси, у билан муносабатлари ҳақидаги фикрларини эълон қилган эдик.

Сизга яхши маълум, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова онасининг уйда эканини маълум қилди. Шундан сўнг, у холаси Лола Каримова-Тилляева билан умуман муносабатлари йўқлигини очиқлади. Бу эса Каримовлар оиласи атрофидаги гап-сўзларнинг янада болалашига сабаб бўлмоқда.
 
Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова шу ой бошида Лондонга, акасининг ёнига кетди. Каримованинг ўғли Ислом Каримов эса бир неча йиллардан буён Буюк Британияда яшайди. У ҳатто бобосининг жанозасида ҳам қатнашмаганди.
 
Кичик Ислом Каримовнинг онаси Гулнора Каримова ва холаси Лола Каримова-Тилляева ўртасидаги муносабатлар хусусида шахсий фикри бор. У 2016 йилнинг ноябрь ойида халқаро ОАВга берган интервьюсида бунга тўхталиб ўтган эди. “Qalampir.uz”нинг қўлига ушбу интервью келиб тушди. Унда Ислом Каримов опа-сингил Каримовалар ҳақида шундай дейди:
 
“Ойим ва синглиси орасида ёшликларида нормал муносабатлар бўлиб келган. Ягона муаммо шуки... Мен бунда кўпроқ бобомни айблайман. Чунки ойим математика мактабини олтин медаль билан битирган. Бобомнинг изидан борган. Ойим спорт билан шуғулланган, қора камар олган. Ўз карьерасини қуришни бошлаган. У нима қилса, холам буни такрорлашни истаган. Лекин, нега? Ўйлайманки, сабаби – бобом бутун умр холамга гапирган “Нега опангга ўхшолмайсан? Нега мана буни қилолмайсан? Нега яхши ўқимайсан? Нега “У” бўлолмайсан?”
 
Мен ўз қизларингга бундай муносабат қилиш нотўғри деб биламан. Шунинг учун, бу унинг айби деб ўйлайман. Лекин, факт шуки, бу унга таъсир қилган. Холам бутун умр буни эшитгани учун, унда комплекс пайдо бўлган. Мана ҳозир жамғарма тузилибди. Мамлакатда ҳамма биладики, бизда жамғарма аллақачон бор эди. Журнал ҳам бор эди, у ҳам журнал чиқаряпти. Буни исботлашга ҳам ҳожат йўқ. Бутун умр ўзаро пойга бўлган. Холам ҳам нималаргадир қодир эканини кўрсатишга интилган. Ўйлашимча, нафрат шундай пайдо бўлган, чунки холам барибир ойим даражасига чиқа олмаган. Булар кейин кўпириб жисмоний муаммога айланган. Бошида бу фақат ҳиссиётлар даражасида бўлган бўлса, ҳозир бу ҳаётимизда акс этяпти. Бу адоват туфайли оилалар барбод бўляпти”.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Лола Каримова-Тилляеванинг опаси, у билан муносабатлари ҳақидаги фикрларини эълон қилган эдик.

Теглар:Гулнора Каримова Кичик Ислом Каримов Имон Каримова Лола Каримова-Тилляева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар