У Ўзбекистон давлат консерваториясига имтиёз билан ўқишга қабул қилинган эди ва 2018 йилда ўқишни тамомлади.
Айтилишича, Гуласал Абдуллаеванинг никоҳи жорий йилнинг 2 октябрь куни ФҲДЁдан рўйхатга олинган. Хонанда Instagram’даги саҳифасига турмуш ўртоғи билан суратини жойлаштириб, шундай деб ёзади:
“Қалби тоза меҳрибон, қадрдонларим! Энг аввало Яратган Эгамга шукроналар айтган ҳолда, унинг изни билан сизларга хушхабарни етказмоқчиман. 2 октябрь куни Наманганда тўй бўлди ва биз “ЗАГС”дан ўтдик. Лекин, катта никоҳ тўйи Тошкентда 8 октябрь куни. Сизларга қандай хабар қилай, деб роса уялиб тургандим. Вақти-соати шу куни экан. Бизни дуо қилинглар. Сизларнинг дуоингиз менга жуда зарур”.
Гуласал Абдуллаева профессионал саҳнада ижодини бошлаганига 5-6 йил тўлди. У “Ниҳол” мукофоти соҳибаси бўлгач, Ўзбекистон давлат консерваториясига имтиёз билан ўқишга қабул қилинган эди ва 2018 йилда ўқишни тамомлади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал актриса Наргиза Салмонова ҳам турмушга чиққани ҳақида хабар берган эдик.