Хонанданинг маълум қилишича, чақалоққа Муҳаммад Салоҳ деб исм берилган.
Фаррух ва Дилсўз 2015 йил турмуш қуришган эди. Ўша йилнинг октябрь ойида тўнғич фарзандлари – Дилсўз дунёга келди. Орадан кўп ўтмай, 2017 йилнинг сентябрь ойида яна қиз фарзандли бўлдилар.
Хонанда Дилсўз фарзандли бўлгани ҳақидаги қувончли хабарни ижтимоий тармоқдаги кузатувчилари билан бўлишар экан, шундай ёзади:
“Азиз дўсту биродарларимиз, бирча тилаклар ва ниятлар учун ҳаммага катта раҳмат. Яратганга беҳисоб шукурлар бўлсин. Ўғил фарзанд неъмати билан Яратган бизни сийлади”.
Хонанданинг маълум қилишича, чақалоққа Муҳаммад Салоҳ деб исм берилган.