...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 4 ой ўтиб Facebook ва YouTube VPN'сиз ишлай бошлади


12:20, 15.01.2019 Жамият
 4 198

Айни вақтда Facebook’га ҳеч қандай чекловсиз кира олаётганлар ижтимоий тармоқда ўз мулоҳазаларини ёзиб қолдириб, қувончларини бўлишмоқда.

Ўзбекистонда 128 кундан буён Facebook ижтимоий тармоғи ва YouTube халқаро видеопорталига кириш чеклаб қўйилган эди. Кўпчилик ундан фойдаланиш учун телефон ва компьтери ва бошқа қурилмаларига VPN дастурини созлаган ҳолда фойдаланиб келаётган эди. Ҳатто, Ўзбекистондаги кўплаб мансабдорлар, Ҳукумат аъзолари ҳам VPN орқали Facebook’га уланишаётганди. 

Бугун, 15 январни Ўзбекистон бошқача қаршилади. Айнан бугундан эътиборан 4 ойдан ошиқ вақт давом этган тақиқларга нуқта қўйилиб, мамлакатда YouTube ва Facebook VPN дастурисиз ҳам ишлай бошлади. 

Айни вақтда Facebook’га ҳеч қандай чекловсиз кира олаётганлар ижтимоий тармоқда ўз мулоҳазаларини ёзиб қолдириб, қувончларини бўлишмоқда. 

Шу ўринда статистик маълумотларга эътибор қаратсак: 2004 йилда Марк Цукерберг томонидан асос солинган Facebook ижтимоий тармоғидан бугунги кунга келиб дунё миқёсида 2 миллиарддан ортиқ киши фойдаланиб келади. 

Маълумот ўрнида, 2018 йил охирларида QALAMPIR.UZ интернет нашрида “VPN – Ўзбекистонда давлат хавфсизлиги учун янги хавф! Уни ҳатто Ҳукуматдагилар ишлатяпти” номли мақола эълон қилинган эди. Унда буён Facebook ижтимоий тармоғи ва YouTube халқаро видеопорталига хавф деб қаралиб, уни чеклаб қўйиш ортидан, VPN’га йўлиққанимиз, бу эса унданда катта хавфларни бошлаб келиши ҳақида сўз юритилган эди. 

Унда шундай дейилган:

Махатма Гандининг шундай сўзлари бор: 
 
“Агар ойнани ёпиб қўйсам, ҳаво кирмайди. Ойнани очсам, ҳаво билан биргаликда зарарли бактериялар ҳам кириши мумкин. Лекин ҳаводан мосуво қолмаслик учун, ойнани очишга мажбурман”.
 
Бугунги даврда юқоридаги ойна сўзи ўрнида, интернет, YouTube ва Facebook сўзларини бемалол қўллаш мумкин. Биз улардан келадиган хавфдан қўрқяпмизми? Тамом! VPN билан янги хавфга йўл очмайлик, уни Ҳукумат даражасида тарғиб ҳам қилмайлик. Ўрнига ўзимизникини яратайлик, аммо ўзимизникини яратиш учун ҳам аввал интернетни учириб қўйиш керак!

Теглар:Facebook YouTube VPN 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар