...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг қари видеоблогер оламдан ўтди


14:15, 06.12.2018 Олам
 3 680

Унинг муаллифлигидаги роликлар 15 миллионгача томошабин йиққан. Country Foods каналининг ўзи икки йил ичида 200 миллион марта кўрилган.

YouTube’даги энг ёши катта видеоблогер Мастанамма (Mastanamma) оламдан ўтди. У 107 ёшда эди.
 
Аёл 2 йил давомида Country Foods кулинар блогини юритди. Мастанамма маҳаллий маҳсулотлардан анъанавий таомлар тайёрларди.
 
Унинг муаллифлигидаги роликлар 15 миллионгача томошабин йиққан. Country Foods каналининг ўзи икки йил ичида 200 миллион марта кўрилган.
 
Мастанамма Андхра-Прадеш штатида яшаган. Видеороликларни тасвирга олиш ва жойлаштиришга унинг канал очиш ғоясини берган невараси ёрдам берган.
 
Неварасининг сўзларига кўра, блог кўнгилочар блог сифатида очилган эди ва кутилмаганда машҳурликка эришди.
Феруза Ходжаева

Теглар:YouTube Country Foods Мастанамма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!