...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шошилинч! YouTube қароргоҳида отишма


09:28, 04.04.2018 Олам
 3 943

Гумондор пистолет билан қуролланган бўлган. Унинг шахсига ҳозирча аниқлик киритилмаяпти.

YouTube қароргоҳида содир этилган отишма оқибатида 3 киши яраланган, дея хабар берди BBC.
 
Полиция маълумотларига қараганда, YouTube қароргоҳида номаълум аёл ўқ узиб уч кишини жароҳатлаган ва ўз жонига қасд қилган.
 
Яраланганларнинг барчаси Цукербергнинг Сан-Францискодаги шифохонасига олиб кетилган.
 
Отишма оқибатида оғир яраланган 36 ёшли эркак гумондорнинг “йигити” бўлган, дея хабар беради CBS. Бошқа жароҳатланганлар – 32 ва 27 ёшли икки аёл экани айтилмоқда. Шифокорлар уларнинг аҳволини жуда ва ўртача оғир дейишмоқда.
 
Сан-Бруно полицияси бошлиғи Эд Барберини зобитлар воқеа жойига маҳаллий вақт билан 12:48 да етиб келганини маълум қилди.
 
Барберинининг таъкидлашича, полициячилар даставвал компания идораси олдида бир одамни ўқ еган ҳолда топган. Бир неча дақиқадан сўнг полиция зобитлари кўринишидан ўзини отиб ташлаган аёл жасадини топган. Қолган икки жабрдийда идорага яқин жойдаги ресторандан топилган бўлиб, бу ерда уларга емакхона ходимлари кўмаклашишга уринган. Воқеа жойидан қочаётган чоғда йиқилиб лат еган яна бир шахсга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Хабарларга кўра, гумондор пистолет билан қуролланган бўлган. Унинг шахсига ҳозирча аниқлик киритилмаяпти.
 
YouTube қароргоҳида 1700 га яқин одам ишлайди. Компания Google’га қарашли бўлиб, ҳудуддаги энг катта иш берувчи ҳисобланади.
Фирдавс БЕК

Теглар:YouTube отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!