...
МЕНЮ
ONLINE TV

Боулинг клубда отишма юз берди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор


16:16, 05.01.2019 Олам
 8 879

Отишма уюштирган одам қўлга олингани ҳақида маълумот йўқ.

Бугун, 5 январь куни АҚШнинг Калифорния штатида Лос-Анжелес шаҳридан 32 км узоқликдаги Торранс шаҳридаги боулинг клубда отишма юз берди.
 
Эрталаб юз берган воқеада уч киши қурбон бўлган. Полиция ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тўрт киши жабрланганини маълум қилган. Шу билан бирга одамлардан отишма бўлган ҳудудга бормасликни сўраган. Отишма уюштирган одам қўлга олингани ҳақида маълумот йўқ.
 
Шаҳар маъмурияти ҳам полиция берган маълумотни тасдиқлаган ва Хоторн ва Супельведа кўчалари кесишмасида отишма бўлганини маълум қилган.
 
“Guardian” нашрига кўра, гап Gable House боулинг клуби ҳақида боряпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Лос-Анжелес Боулинг Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!