...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иброҳимович: “Салоҳнинг голидан чиройлироқ гол бор эди”


17:33, 29.09.2018 Спорт
 4 715

Иброҳимович Салоҳнинг голи Пушкаш совринига муносиб эмаслигини айтди.

“Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Иброҳимович Лос-Анжелес шаҳри жамоаси расмий Twitter’ида мавсумнинг энг яхши голи ҳақида фикр билдирди.
 
У Ференц Пушкаш номидаги совринни “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳдан кўра муносиброқ номзод олиши маъқулроқ бўлишини таъкидлади.
 
Расмий Twitter’да маълум қилинишича, Иброҳимович “Салоҳнинг голини мавсум якунларига кўра энг яхши, деб ҳисоблайсизми?” деган саволга қуйидагича жавоб берган:
 
“Йўқ. Менимча, Криштиану ажойиб гол урган эди. Даъвогарларни кўрганим йўқ. Чунки номзодлар сирасига киритилмаган бўлсам, менга бунинг қизиғи йўқ. Аммо “Лос-Анжелес” клуби билан ўйиндаги ёки фаолиятимдаги 500-голим рўйхатга киритилиши керак эди. Кўрамиз, балки келаси йил бу амалга ошиб қолар”.
 
Маълумот учун, швециялик футболчи 2013 йилда Пушкаш номидаги совринга лойиқ кўрилган. Унинг Англия дарвозасига Швеция таркибида киритган голи энг яхши ден эътироф этилган эди
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Златан Иброҳимович Лос-Анжелес Гэлакси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!