Шоҳжаҳон ҳозирда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.
Мазкур баҳсда Эргашевга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилди. Жанг муддатидан олдин якунланди. Баҳсни кетма-кет зарбалар билан бошлаган Шоҳжаҳон Эргашев 18-сониядаёқ рақибини нокаут ҳолатига туширди.
Маълумот учун, бу Шоҳжаҳон учун профессионал рингдаги 16-жанг бўлди. Эргашев уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 15 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руизнинг ўтказган жанглари сони 50 тага етди. Аргентиналик боксчи уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 18 маротаба имкониятни бой берган (3 та нокаут).
Шоҳжаҳон ҳозирда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.