Шоҳжаҳон Эргашев Чикагода ўзининг 15-жангини ўтказди.
Ушбу жангда Эргашевга америкалик Зака Рэмси рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг биринчи риаунддаёқ ниҳоясига етди ва боксчи илк раундда рақибини нокаутга учратди.
Маълумот учун, Рэмси проф рингда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (4 таси нокаут билан). 5 маротаба мағлуб бўлган (3 маротаба нокаутга учраган).
Шоҳжаҳон учун эса бу 15-жангдаги 15-ғалаба бўлди. У жангларининг 14 тасида рақибларини нокаутга учратган.