...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиянинг етакчи пудратчиси Тошкентдаги каналларга қизиқиш билдирмоқда


09:58, 12.11.2018 Жамият
 3 229

Компания вакиллари бу туризмни ривожлантиришда кенг имкониятлар беришини таъкидлади.

Туркиянинг кўп йиллик тажрибага эга “ICC GROUP” компанияси Тошкентдаги Бўзсув, Қорасув, Салар, Бўрижар каби магистрал каналларга қизиқиш билдирмоқда. Компания ушбу каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари сурмоқда. Компания вакиллари ўз қизиқишларини Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда очиқлаган.
 
Компания сув саноати ишлари, хусусан тўғон қурилиши ва каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича бой тажрибага эга.


 
Музокаралар давомида, туркиялик мутахассислар Тошкентдан оқиб ўтувчи каналларнинг геостратегик аҳамиятига тўхталиб, бу туризмни ривожлантиришда кенг имкониятлар беришини таъкидлади.
 
Маълумот учун, компанияга 2010 йил Анқара шаҳрида асос солинган бўлиб, Туркиянинг етакчи пудратчиларидан ҳисобланади.

Теглар:ICC GROUP Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бўзсуз Қорасув Бўрижар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар