...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги каналлар ахлатдан тозаланди


14:19, 17.07.2018 Жамият
 2 300

Кўпчилик чиқиндиларни шундоққина сув бўйига улоқтириб кетавериши оқибатида улар катта чиқинди уюмига айланиб қолган.

Тошкентдан оқиб ўтадиган каналлар ва унинг ёқалари тоза, озода масканга айланиб бормоқда. Ҳудудлардан тонналаб чиқинди ва ахлатлар чиқариб ташланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
 
“Асосан инсон омили сабаб йиғилиб қолган маиший чиқиндилар: эски ғилдираклар, озиқ-овқатлар, идишлар ва ҳоказо. Афсуски, кўпчилик одамлар чиқиндиларни шундоққина сув бўйига улоқтириб кетавериши оқибатида йиллар давомида улар катта чиқинди уюмига айланиб қолган.
 
Ички ишлар органлари ташаббуси билан олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари натижасида бундай манзаралар босқичма-босқич камайиб бормоқда. Бунга Бўрижар ва Найман каналлари мисол бўла олади”, дейилади ИИББ хабарида.
 
Сергели тумани Дарёбўйи маҳалласидан оқиб ўтувчи Найман канали бугун умуман янги қиёфа акс этган. Яқин яқингача бу ерларга оёқ босиб бўлмасди. Яқин бир ой давомида Сергели ИИО ФМБ, Тошкент шаҳар ва Навоий вилояти ФВБ томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида оқар сув атрофлари тозаланиб, чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айлантирилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Найман канали Бўрижар канали Сергели 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар