Нодира Яшатулаевага ўхшаш қизни Тўйтепа шаҳридаги супермаркетлардан биридаги арча атрофида кўришган.
Қизнинг ота-онаси кеча, 2 январь куни ички ишлар идораларига мурожаат қилган. бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Уларнинг айтишича, Нодира аввал ҳам уйдагиларни огоҳлантирмай, қариндошлариникига кетиб қолган. Шу сабабдан улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бу ҳақда дарров хабар бермаган.
Охирги маълумотларга кўра, Нодирага ўхшаш қизни Тўйтепа шаҳридаги супермаркетлардан биридаги арча атрофида кўришган. Ҳозирда қизнинг ота-онаси ва Сергели туман ИИБ ходимлари ўша ерда бўлиб турибди.
Нодира Яшатулаевани кўрган-билганлардан 102 телефон рақами орқали хабар беришлари сўралган.