...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пиёданинг вафотига сабабчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди


12:41, 15.11.2018 Жамият
 5 868

Ҳайдовчи Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилган эди.

Аввалроқ, 12 ноябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ҳайдовчи автомобилида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани, натижада пиёда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳайдовчи Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилган эди.
 
Ушбу ЙТҲ Ангрен шаҳар Аппартак маҳалласида жойлашган “Mubina OIL” АЁҚШ олдида содир бўлган. Ҳайдовчи шу маҳаллада яшаган У.А.ни уриб юборган.


 
Кўрилган чоралар ва фуқаролар томонидан берилган маълумотлар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Аппартак маҳалласида яшовчи А.П. “ЛУАЗ-979М” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ҳайдовчи ушланган.
 
Айни дамда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Теглар:ЙТҲ Қидирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар