Натижада М.А.нинг ўғли воқеа жойида вафот этган. Аёл ва унинг келини шифохонага ётқизилган.
Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ тумани “Қумчуқ” маҳалласида яшовчи М.А. (исмли аёл) ўзи билмай, ўғлининг умрига зомин бўлган.
Гап шундаки, аёл уйида иситиш печига 50 литр ҳажмдаги газ баллонида бўлган суюлтирилган газни шланг орқали улаган. Иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан М.А., унинг ўғли ва келини заҳарланганлар.
Натижада М.А.нинг ўғли воқеа жойида вафот этган. Аёл ва унинг келини шифохонага ётқизилган. Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани “Кумушқирғоқ” МФЙда яшаган Ю.Л. исмли фуқаро уйида иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ухлаб қолиши натижасида вафот этган эди.