...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда уч киши ис газидан вафот этди


16:33, 30.12.2018 Жамият
 4 336

Ис гази хона ичида тўпланган ва фуқаролар ўлимига сабаб бўлган.

Ўзбекистон ис газидан вафот этиш билан боғлиқ ҳолатлар давом этмоқда. Навбатдаги ҳолат Самарқанд вилоятида қайд этилди.
 
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисми берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 28 декабрь куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Бойбўл МФЙ ҳудудида ис газидан заҳарланиш натижасида 3 нафар фуқаро вафот этган. Ушбу бахтсиз ҳодиса ностандарт газ баллони ва иситиш мосламаси (горелкаси)дан фойдаланиш оқибатида юзага келган.
 
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, қўлбола истиш мосламасининг дудбурони ҳамда ётоқхонада хаво алмашиш тизими ўрнатилган тартибда бўлмаганлиги сабабли, суюлтирилган газни ёниши натижасида хосил бўлган ис гази хона ичида тўпланган ва фуқаролар ўлимига сабаб бўлган.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни “Ҳурматли юртдошлар,  газ ва бошқа турдаги ёқилғида ишлайдиган иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилинг.  Ностандарт ва қўлбола иситиш печлари ҳамда газ баллонларидан фойдаланманг”, дея огоҳлантирмоқда. 

Теглар:Ис гази Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар