...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда масжид ёниб кетди


14:37, 22.01.2019 Жамият
 10 784

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Истиқлол маҳалласида жойлашган “Хўжа Зиёвуддин жомеъ масжидида ёнғин чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат Ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.   
 
Воқеа жорий йилнинг 20 январь куни содир бўлган. Ёнғин натижасида “Хўжа Зиёвуддин жомеъ масжиди”нинг том қисми 40 кв метр майдонда ёниб зарарланган.


 
Ёнғиннинг таҳминий келиб чиқиш сабаби масжиднинг том қисмига ўрнатилаётган гумбазни пайвандлаш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши бўлгани айтилмоқда.


 
Ёнғинни бартараф этишга 5 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинонинг 181 кв метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Теглар:Самарқанд Хўжа Зиёвуддин жомеъ масжиди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар