...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аскарларга ОТМларга кириш имконини берувчи имтиёз учун имтиҳонлар бошланди


15:01, 22.01.2019 Жамият
 3 180

Бунда ҳар бир аскарнинг бир йил давомида тўплаган билимлари синовдан ўтди.

Ўзбекистон Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар 21-25 январь кунлари олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл берадиган ҳарбий қисм командирининг имтиёзли тавсияномаларини қўлга киритиш учун республика бўйлаб тест синовларини топширишмоқда. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан олиняпти.
 
21 январь куни Тошкент шаҳрида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун Тошкент давлат аграр университети ўқув биносида тест синовлари бўлиб ўтган. Бунда ҳар бир аскарнинг бир йил давомида тўплаган билимлари синовдан ўтди. Тест синовлари натижаларига кўра, юқори балл тўплаган аскарлар имтиёзли тавсияномаларга сазовор бўлади. Мазкур тавсияномага эга бўлган йигитлар республиканинг барча олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ўзи тўплаган балларнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча баллни тўплаш имтиёзига эга бўлади.
 
Жами саволлар сони – 100 та. Физика, математика ва мантиқий саволларга тўғри жавоб топганлиги учун – 1 баллдан, маънавий-маърифий тайёргарликдан – 1,1 ва жанговар тайёргарликка оид саволларга жавоблар учун – 1,2 баллдан қўшилади. Тестларни ечиш учун 2,5 соат ҳамда жавоблар варақасини тўлдириш учун ярим соат, жами 3 соат вақт ажратилади.
 
Муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилаётган тест синовларининг ҳаққонийлиги ва шафофлигини таъминлаш ва ушбу жараённи кузатиб бориш мақсадида катта ҳамда кичик аудиториялар техник кузатув ва тасвирга олиш воситалари билан жиҳозланган.

Теглар:Муддатли ҳарбий хизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар