...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентлар ўқишга киришда 50 фоизли имтиёзга эга бўлади


13:51, 07.04.2017 Жамият
 3 917

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги қарорида тасдиқланган.

Ўзбекистон Қуролли кучларида шошилинч ҳарбий хизмат ўтаган фуқароларга олий ўқув юртларига кириш учун имтиёз бирилишидан хабарингиз бор.
 
Янги 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ушбу имтиёз олий ўқув муассасаларига кириш учун топширилган тест синовларида йиғилган умумий баллнинг 50 фоизи сифатида қўшиб берилади.
 
Маълум қилишича, мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4  апрелдаги қарорида тасдиқланган.
 
Аввал бу имтиёз тест натижалари максимал умумий баллининг 27 фозини ташкил қилар эди. Яъни абитуриент қанча балл тўплашидан қатъи назар имтиёз бали ўзгармас эди.
 
Имтиёз Ўзбекистон Республикасидаги барча олий ўқув юртлари учун амал қилади. Имтиёзни қўлга киритишдаги бошқа шартлар ўзгармаган.

Теглар:Муддатли ҳарбий хизмати Олий ўқув юрти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Азимжон
16:49 08.04.2017

Ассалому алайкум! Армия хизматини тугатганга имтиёз бор экан,майли факат олийгохларда Тест синовлари хакконий булса яхши буларди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар