...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандлик 25 яшар йигит фирибгарлик учун Ички ишлар вазирлиги ходимлари кийимидан фойдаланди


13:35, 07.04.2017 Жамият
 6 593

Алиқулов бир қанча вақт мобайнида Ички Ишлар вазирлиги ходимлари хизмати кийимида ўзини Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Даврон Хўжаев сифатида ўзгаларга таништириб юрган.

Муқаддам уч марта фирибгарлик жиноятлари учун судланган 1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Жавоҳир Алиқулов қилмишларидан хулоса чиқармай, яна жиноят кўчасига кирди.
 
Алиқулов бир қанча вақт мобайнида Ички Ишлар вазирлиги ходимлари хизмати кийимида ўзини Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Даврон Хўжаев сифатида ўзгаларга таништириб, фирибгарлик йўли билан пул ундириб юрган.
 
Айни дамда 25 ёшни қаршилаган “Ички ишлар вазирлиги ходими” Жавоҳир Алиқуловга кўра, у Самарқандда бир қизнинг тахминан 5.500.000 сўм мавжуд бўлган пластик картасини олади ва пулни сарфлаб, унга пластикни ҳам, пулларни ҳам қайтармайди. Мазкур ҳолат бўйича Алиқулов Самарқанд вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига кўра қидирувга берилган.
 
Бунгача Тошкентда қўним топган йигит ижтимоий тармоқлар орқали бир қиз билан танишади ва Тошкентда икки кун давомида унинг уйида истиқомат қилади. Қизга эса ўзини банк ходими деб таништиради. Ёнида фуқаролик паспорти ҳам бўлмаган Жавоҳир Алиқулов қиздан 300 АҚШ доллари сўрайди ва Тошкентдан 400 АҚШ долларига ижарага уй олади. Устаси фаранг Алиқулов ўзи ижарада яшаётган уйни ночорроқ бир аёлга пуллашни мақсад қилиб, уни 3100 АҚШ долларига чув туширади.
 
Алиқуловнинг фирибгарлик ҳаракатлари шу билан якун топмайди. Ички ишлар вазирлиги ходимининг хизмат кийими ва қалбакилаштирилган гувоҳномаси унинг келгуси режаларига анча қўл келади. У шу йўсинда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи аёлнинг 73 миллион сўм, шунингдек, Дилшод Ҳаловнинг 2.840.000 сўм, Исомиддин Баратовнинг 22 миллион сўм пул ва қимматбаҳо буюмларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиради.
 
Айни вақтда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фуқаролардан Жавоҳир Алиқуловнинг бошқа жиноятчилари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан маълумотлар бўлса, Ички ишлар идораларига ёки 102 хизматига маълум қилишларини сўрамоқда. 

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жавоҳир Алиқулов Ички ишлар вазирлиги Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар