...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Жаслиқ” маҳкуми Худойбергановнинг аҳволи оғирлашдими? ИИВ муносабат билдирди


11:31, 04.02.2019 Жамият
 9 343

Ички ишлар вазирлиги Искандар Худойберганов ҳақида тарқатилган хабарлар юзасидан расмий баёнот билан чиқди.

Ижтимоий тармоқларда 2 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Жаслиқ” –19-сон жазони ижро этиш колонияси маҳкуми Искандар Худойбергановнинг аҳволи оғирлашгани, унинг уйига ИИБ ходими бориб, Худойбергановнинг аҳволи оғирлигини етказгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарлар юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Унда шундай дейилади:
 
“2019 йилнинг 2 февраль куни баъзи бир ижтимоий тармоқларда “Жаслиқ” маҳкуми Искандар Худойбергановнинг аҳволи оғирлашди” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.
 
Унда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган 19-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган, 44 ёшли Искандар Худойбергановнинг амакиси олдига милиция ходими келиб, унинг аҳволи ўта оғирлиги, жиддий касалланганлиги ҳамда зудлик билан хабар олиш лозимлигини айтганлиги ҳақида баён қилинган.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси берган маълумотга кўра, 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган маҳкум Искандар Эркинович Худайберганов, 2002 йил 28 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддаси 3-қисми, 156-моддаси 2-қисми, 159-моддаси 4-қисми, 161-моддаси, 242-моддаси 2-қисми, 247-моддаси 3-қисми, 248-моддаси 1-қисми ўлим жазосига ҳукм қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ажримига асосан ҳукм ўзгартирилиб, 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
 
Шунингдек, маълумотда маҳкум Искандар Худойбергановнинг яқин қариндошлари олдига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасида ёки 19-сон жазони ижро этиш колониясида хизмат қилаётган ходимлардан бирортаси бормаганлиги ҳамда ҳозирги кунда маҳкум Искандар Худойбергановнинг соғлиги қониқарли даражада бўлиб, стационар ёки амбулатор тартибда даволанишга муҳтож эмаслиги, у барча маҳкумлар қатори жазо муддатини ўтаётганлиги билдирилган”.
 

Теглар:Искандар Худойберганов Ички ишлар вазирлиги Жаслиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар