Ёнғин содир бўлган тақдирда, Ёнғин хавфсизлиги хизматининг “101” телефон рақамига қўнғироқ қилиш зарур.
Кунлар совиши билан электр, газ ёки бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланишга эҳтиёж ортади. Бунда эътиборсизлик туфайли ёки носоз, ностандарт иситиш мосламаларини ишлатиш натижасида ёнғинлар содир бўлиши мумкин.
Ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш лозим:
- қўлбола ҳамда носоз газ, электр ва бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик;
- иситиш мосламаларини ўрнатишда ва фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсияси ва йўриқномаси талабларига риоя қилиш;
- иситиш печлари ва мўриларнинг созлигига доимо эътибор бериш;
- иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юбормаслик;
- газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширмаслик;
- газ ускуналарини улаш тартиб-қоидаларига риоя қилиш;
- ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр симлари ва кабеллардан фойдаланмаслик.
Ёнғин бошқармаси хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланмаслик, дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўриш ва бу ҳақда “104” телефон рақами орқали газ хизматига хабар беринг. Ёнғин содир бўлган тақдирда, Ёнғин хавфсизлиги хизматининг “101” телефон рақамига қўнғироқ қилиш зарур.