...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ташкил этилди


12:11, 31.12.2018 Жамият
 2 483

Малака ошириш институти ички ишлар органларининг офицерлар таркибидаги ходимларининг малакасини оширишувчи таълим муассасаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
 
Қарор билан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг малака ошириш факультети, академик лицейлар билан ишлаш бўлими, моделлаштириш ва симуляция маркази ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш курси негизида Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ташкил этилди.
 
Малака ошириш институти ички ишлар органларининг офицерлар таркибидаги ходимларининг малакасини оширишувчи таълим муассасаси ҳисобланади.
 
Малака ошириш институти Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг юридик соҳадаги илмий тадқиқот ишларининг натижалари бўйича тайёрланган авторефератларни бир нусхадан бепул олувчи ташкилот рўйхатига киритилди.
 
Шунингдек, қарор билан 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институтининг ўқув-моддий техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино ва иношоотларини капитал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Теглар:Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар