Қозоғистоннинг Олма ота шаҳри ҳокимлиги қарори билан шаҳардаги кўчалардан бирига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилди.
Ҳокимликнинг навбатдан ташқари сессиясида 183 та кўчанинг қайта номланиши маъқулланган. Қайта номланган кўчалардан 20 тасига атоқли шахслар номлари, қолганига эса тарихий-географик ва миллий номлар берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов 2016 йилнинг сентябрь куни оғир хасталик сабаб 78 ёшида вафот этган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан махсус имзоланган қарор билан “Тошкент” халқаро аэропортига, Тошкент давлат техника университети, қолаверса, кўплаб давлат идораларига, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Самарқанд, Қарши ва Тошкент шаҳарларига Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди.
Турманистонда бюст, Россияда ҳайкал ўрнатилди. Кўчалар номи берилди.