Ислом Каримов хотирасига ҳурмат ифодаси сифатида ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилдилар.
30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси вакиллари ва ўзбекистонлик талабалар Москва шаҳрида Ислом Каримов хотирасига ҳурмат ифодаси сифатида ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилдилар.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорларга биноан Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳайкаллар ўрнатилди.
Жумладан, Москва шаҳридаги марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди. Шаҳар марказига Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди.