...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Анадолу агентлигининг хабарларидан расман фойдаланиш ҳуқуқи QALAMPIR.UZ’га берилди


19:52, 31.01.2019 Жамият
 2 762

Мазкур агентликнинг штаб-квартираси Анқара шаҳрида жойлашган. 36 мамлакатда эса ваколатхоналари мавжуд.

Шу кунларда QALAMPIR.UZ ахборот-таҳлилий интернет нашри раҳбари Қамариддин Шайхов Туркия Республикасида бўлиб тургани ҳақида хабар берган эдик. QALAMPIR.UZ раҳбарининг Туркияга ташрифидан мақсад  таниқли ОАВ раҳбарлари билан учрашиб, шартномалар тузиш, медиа соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва шу аснода икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборат.
 
Қарийб 100 йиллик тарихга эга бўлган Анадолу ахборот агентлиги нафақат Туркиянинг, балки бутун дунёнинг ишончли, тезкор, холис ахборот воситаларидан биридир. 1920 йилда Мустафо Камол Отатурк томонидан асос солинган ушбу ахборот агентлиги бугунги кунга келиб турк, инглиз, рус, араб, курд, француз, испан, албан каби тилларда дунёга ахборот етказмоқда. QALAMPIR.UZ Анадолу ахборот агентлигининг Истанбул шаҳридаги офисида бўлиб, фаолият билан танишди. Агентлик раҳбарияти билан учрашди.
 
Мазкур агентликнинг штаб-квартираси Анқара шаҳрида жойлашган. 36 мамлакатда эса ваколатхоналари мавжуд.
 
Агентликнинг Молиявий хабарлар муҳаррири Йилмаз Йилдиз ҳамда Маркетинг ва савдо мудири Седат Ўтлу Қамариддин Шайховни Анадолу ахборот агентлигининг фаолияти билан таништирдилар.


 
QALAMPIR.UZ’нинг эътиборини, айниқса, фотомухбирлар ва видео операторлар бўлими тортди. Ўзбекистоннинг энг таниқли интернет нашрларида, қолаверса, ижтимоий тармоқларда тарқалган ва катта шов-шувларга сабаб бўлган суратлар айнан Анадолу ахборот агентлининг фотомухбирлари томонидан тасвирга олинган. Булар орасига Суриянинг Ҳалеб вилоятида 2016 йил рўй берган портлаш вақтида жароҳатланган 5 яшар Умран Дакнешнинг суратини киритиш мумкин. Анадолу ахборот агентлиги дунё миқёсида биринчи бўлиб ушбу суратни ҳавола этган. Сўнг бошқа нашрлар ундан бу суратни кўчириб босдилар. Ҳатто, Ўзбекистонда ҳам бу сурат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.


 
Анадолу ахборот агентлиги 2016 йилнинг 15 июлида Туркияда рўй берган конституцион тузумга қарши ҳарбий ҳаракатларга уринишни ҳам энг сифатли суратлар билан ёритиб борган.
 
Учрашувда мазкур суратлар, уларнинг тасвирга олиниши билан боғлиқ ҳолатлар, фотомухбирларнинг жанг майдонлари ва қўпорувчилик ҳаракатлари олиб борилган нуқталарга ўз жонини хавфга қўйиб кириб бориши ҳақида суҳбат қурилди. Бунинг учун журналистлар жанг майдонларида ишлаш учун алоҳида ўқув машғулотларида иштирок этишлари кераклиги қайд этилди.
 
Анадолу ахборот агентлиги нафақат мамлакатда, балки Туркия ташқарисида ҳам ўз хабарларини сотиб боради. Бугунгача Ўзбекистон ушбу хизматдан фойдаланмаган. Мамлакатдаги Анадолу ахборот агентлигидан фойдаланаётган оммавий ахборот воситалари на агентликка пул тўлайди ва на хабарлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган. Тан олиб айтиш керак, бугунгача QALAMPIR.UZ ҳам Анадолу ахборот агентлиги хабарларидан рухсатсиз фойдаланиб келар эди.
 
Ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари орасида биринчи бўлиб QALAMPIR.UZ интернет нашри Анадолу ахборот агентлигининг хабарларини сайтдан эмас, балки махсус платформадан олиш, суратлар ва видеоларни логотипларсиз узатиш ҳуқуқини қўлга киритди.


 
Учрашувда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Туркия муносабатларини ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, QALAMPIR.UZ аввалроқ Туркиянинг энг таниқли интернет нашрларидан бири Haber7.com бош офисида бўлиб, ҳамкорликни йўлга қўйган эди. 

Теглар:Анадолу ахборот агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар