...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов болалик йилларида кимга ўхшашни истаган эди?


22:52, 12.11.2018 Бу қизиқ
 18 377

Ислом Каримов ўша даврларда кимга ўхшашни истаганини очиқлади.

Бола бошидан маълум, дейди халқ. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳам болалигиданоқ билимга чанқоқ, зукко, зийрак бўлганини дўстлари, яқинлари яхши хотирлайди.
 
Татьяна Акбаровна Каримов турмуш ўртоғини ёдга оларкан, билан боғлиқ хотиралар унинг болалик йиллари ҳақида гапирди. Ислом Каримов ўша даврларда кимга ўхшашни истаганини очиқлади.  
                           
“Ислом Каримовнинг болалиги уруш ва урушдан кейинги оғир дамларга тўғри келди. Кичикликдаёқ пешона тери билан нон топиш нима эканини билдилар. Урушдан кейин барча машаққатли ҳаёт кечиргани маълум. Уларнинг ҳам оилалари эҳтиёжманд эди. Самарқанднинг эски шаҳар қисмида яшаган оддий оила. Ислом Каримов мактабга чиққан кезлари рус тилини билмас эдилар, аммо букилмас ирода, қатъият ва собитқадамлик боис рус мактабини олтин медалга битирдилар. У киши ёзган иншолар намуна ўлароқ бутун синфга ўқиб берилган экан. Кейинроқ синфдошлари тан олишича, Ислом Каримовнинг иншоларидан олий ўқув юртига кириш имтиҳонида “шпаргалка” сифатида фойдаланишган.
 
Шу тариқа оддий оилада вояга етган йигит мактабни муваффақиятли тамомлаб, тақдирига пешвоз чиқмоқ учун сафарга отланди. Ўша кезлар олтин медал ва олам-олам орзулар у кишининг бор-йўқ бисоти эди. Тақдир ҳукми билан киндик қони тўкилган она заминга мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти бўлиб мангуга қайтдилар.
 
Синфдошларидан бири Ислом Абдуғаниевичнинг шахсий маслагини ёрқин намоён этувчи, мактаб йилларига доир бир воқеани хотирлаган эди. Ёзги мева йиғим-терими пайти ёши улуғ бир киши болалардан келажакда ким бўлишлари ҳақида сўрайди. Кўпчилик учувчи, токар каби касбларни эгаллаш истагини билдиради. Ислом Каримовнинг жавоби эса болаларни ҳам, катталарни ҳам ҳайрон қолдиради: “Мен Амир Темурга ўхшасам дейман!”
 
Мактаб йиллариданоқ Максим Горкий ҳикояси персонажи – ўз жонидан кечган, юрагини машъал каби ёқиб халқни қутқариб қолган Данко энг севимли адабий қаҳрамонлари бўлган. Унинг “Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит!” деган шиори ёш Ислом Каримовнинг юрагида муҳрланиб қолган. Бу кейинроқ Президентнинг ҳаётий маслагига айланди”.

Теглар:Ислом Каримов хотираси Татьяна Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!