...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татьяна Каримова бугун муҳим тадбирда иштирок этади


11:02, 18.01.2019 Жамият
 4 842

Роман таржимаси 30 дан зиёд бадиий асарларни таржима қилган британиялик адабиётшунос Кэрол Ермакова томонидан амалга оширилди

Аввалроқ, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан машҳур ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 18 январь куни Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан мазкур китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси – Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши аъзоси Татьяна Акбаровна Каримова иштирок этиши кутилмоқда.
 
Роман таржимаси 30 дан зиёд бадиий асарларни таржима қилган британиялик адабиётшунос Кэрол Ермакова томонидан амалга оширилди. Таржима таҳририни Жули Уикенден бажарган.
 
Ушбу нашр бадиий безак суратлари таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоилов томонидан ишланди. Абдулла Қодирийнинг ижодий мероси ҳақида, афсуски, хорижий китобхонлар етарлича хабар топмаган. Шу нуқтаи назардан, Каримов Фонди “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилиб чоп этишга аҳд қилди ҳамда ўзбекистонлик ёшларга мос равишда асарнинг совғабоп нашрини лотин алифбосида ҳам нашр этди.
 
“Ўткан кунлар” романининг инглиз тилидаги нашрини дунёга машҳур Amazon интернет-дўконига ҳам жойлаштирилган. 
 

Теглар:Ўткан кунлар Абдулла Қодирий Татьяна Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар