...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова “Ўткан кунлар”ни инглиз тилида чоп эттирди. Китоб Amazon’да сотиляпти


16:14, 11.01.2019 Жамият
 6 272

Ўзбек миллий романчилиги мактабининг илк намунаси саналган ушбу асар Франциядаги номдор “Nouveau Monde Editions” нашриётида чоп этилди.

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда машҳур ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз ва француз тилларига таржима қилишни бошлагани ҳақида 2017 йилнинг август ойида хабар берган эдик. Ва ниҳоят китобнинг инглиз тилидаги нашри сотувга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
 
Ўзбек миллий романчилиги мактабининг илк намунаси саналган ушбу асар Франциядаги номдор “Nouveau Monde Editions” нашриётида чоп этилди.
 
Роман таржимаси 30дан зиёд бадиий асарларни таржима қилган британиялик адабиётшунос Кэрол Ермакова томонидан амалга оширилди. Таржима таҳририни Жули Уикенден бажарган.
 
Ушбу нашр бадиий безак суратлари таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоилов томонидан ишланди. Абдулла Қодирийнинг ижодий мероси ҳақида, афсуски, хорижий китобхонлар етарлича хабар топмаган. Шу нуқтаи назардан, Каримов Фонди “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилиб чоп этишга аҳд қилди ҳамда ўзбекистонлик ёшларга мос равишда асарнинг совғабоп нашрини лотин алифбосида ҳам нашр этди.
 
“Тарихий давр, турфа қаҳрамонлар тақдири, характери ва ҳаёт тарзини юксак ижодий маҳорат билан, батафсил тасвирлаган муаллиф ўз асарига умрбоқийлик бағишлади, келгуси авлодларга ҳам ота-боболари кечмиши билан яқиндан танишиш имконини туҳфа этди”, дейди Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева асарнинг инглиз тилидаги нашрига бағишланган мурожаатида.
 
Роман ва унинг инглиз тилига таржимасининг нашр этилиши Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишлангани айтилмоқда.
 
“Ўткан кунлар” романининг инглиз тилидаги нашрини дунёга машҳур Amazon интернет-дўконига ҳам жойлаштирилган. 
 

Теглар:Лола Каримова Ўткан кунлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар