...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдан Ўзбекистонга келмаётган Лола Каримова Янги йил табригини йўллади


16:15, 24.12.2018 Жамият
 9 786

Гулнора Каримова эса белгиланган тартибда жазони ўтамоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади.
 
“Янги йил байрами хонадонингизга хурсандчилик, меҳр-муҳаббат ва кўтаринкилик руҳини олиб келсин. Кириб келаётган 2019 йилда сизга сиҳат-саломатлик, тинчлик ва фаровонлик тилайман”, дейилади табрикда.
 
Маълумот ўрнида, Лола Каримова турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан бир йилдан ошиқроқ вақтдан буён АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида яшаб келмоқда. Унинг опаси Гулнора Каримова эса белгиланган тартибда жазони ўтамоқда.
 
Каримовлар оиласидан Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова қолган. Гулноранинг ўғил ва қизи эса Англияда таҳсил олмоқда. 

Теглар:АҚШ Лола Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар