...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов фонди "Ўткан кунлар"ни илк бор инглиз тилида чоп эттирди


10:12, 19.01.2019 Жамият
 2 470

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 18 январь куни Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан нашр этилган буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий қаламига мансуб "Ўткан кунлар" романининг инглиз тилидаги "Days gone by" китоби тақдимот маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова, таниқли ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат оламининг кўзга кўринган вакиллари, элчихоналар ва дипломатик корпус ходимлари иштирок этди. 





Тадбирда "Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори ўринбосари Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, "Ўткан кунлар" фильми бош қаҳрамонлари - Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева сўзга чиқиб, мазкур асарнинг аҳамияти, унинг ўзбек халқи маданияти ва тарихида тутган ўрни ҳақида гапирдилар. Бу йил ушбу асар ёзилиши бошланганига 100 йил, режиссёр Йўлдош Ағзамов томонидан фильм сифатида катта экранларга тақдим этилганига эса 50 йил тўлди. 

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляеванинг тақдимот қатнашчиларига йўллаган мактуби ўқиб эшиттирилди. 





Ўзбек миллий романчилиги мактабининг илк намунаси саналган ушбу асар Франциядаги номдор “Nouveau Monde Editions” нашриётида чоп этилди.
 
Роман таржимаси 30дан зиёд бадиий асарларни таржима қилган британиялик адабиётшунос Кэрол Ермакова томонидан амалга оширилди. Таржима таҳририни Жули Уикенден бажарган.
 
Ушбу нашр бадиий безак суратлари таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоилов томонидан ишланди. Абдулла Қодирийнинг ижодий мероси ҳақида, афсуски, хорижий китобхонлар етарлича хабар топмаган. Шу нуқтаи назардан, Каримов Фонди “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилиб чоп этишга аҳд қилди ҳамда ўзбекистонлик ёшларга мос равишда асарнинг совғабоп нашрини лотин алифбосида ҳам нашр этди.



Фотомухбир Шерзод Икрамутддинов

Теглар:Ўткан кунлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар