18 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 87 ёшида оламдан кўз юмди
Хабарингиз бор, кеча, 18 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 87 ёшида оламдан кўз юмди. QALAMPIR.UZ Пўлат Саидқосимовнинг оила аъзолари билан мулоқот қилди.
Маълум қилинишича, актёр бугун, 19 январь куни пешин намозидан кейин пойтахтнинг Олмазор туманидаги "Тешик қопқоқ" қабристонига дафн этилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 1931 йилнинг 8 октябрида Тошкентда таваллуд топган.
87 ёшли актёр кўп йиллар Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият олиб борган.
У актёрлик фаолиятини 1953 йилда фильмларда суратга тушишдан бошлаган. 1954-57 йилларда Самарқанд мусиқали драма театрида ишлаган. 1957 йилдан Ўзбек миллий академик драма театри жамоси сафига қўшилган.
Томошабинлар уни “Шайтанат”, “Оловли йўллар”, “Анора”, “Чол ва набира”, “Қовун” каби фильмлари ва театр саҳнасидаги “Келинлар қўзғалони” спектакли орқали яхши танийди.
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан Пўлат Саидқосимовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.