...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин уйланяпти. Келин ким?


21:05, 18.01.2019 Олам
 63 116

Узоқ йиллар давомида кўпгина ажойиб аёллар Путин билан боғланган.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин яна бир бор оила қурмоқчи. Кремлда Путиннинг тўйи яширин маросимда ўтказиб юборилиши ҳақида кинояли гаплар пайдо бўлди. Бу ҳақда “Daily Star” хабар берди.
 
66 ёшли Россия етакчиси ўтган йилнинг декабрь ойида узоқ муддатдан кейин яна оила қуришини маълум қилганди.
 
“Батартиб одамлар каби қачондир мен ҳам уйланаман”, деганди Путин ўзига берилган саволга жавобан.
 
Президентнинг расмий вакили Путин яна уйланиши мумкинлигига шаъма қилган. Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Путиннинг оилавий ҳолати унинг президентлик мажбуриятига таъсир қилмайди. Песков қўшимча қилиб, президентнинг шахсий ҳаётига аралашиш ҳуқуқига эга эмаслигини билдирган.
 
“Путин бу ҳақда ўйлайди деб айтолмайман, қолаверса, бу ҳақда сўраш ҳуқуқим ҳам йўқ”, деган Песков.
 
Узоқ йиллар давомида кўпгина ажойиб аёллар Путин билан боғланган. Жумладан, Олимпия ўйинларининг олтин медаль соҳиби гимнаст Алина Кабаева. Уларнинг алоқалари шу даражага етганки, Кабаева ва Путиннинг фарзанди бор деган гаплар юради.
 
Шунингдек, Путин Руперт Мёрдокнинг собиқ рафиқаси медиа-магнат Венди Денг билан ҳам донг олишиб юргани ҳақида миш-мишлар юради. Аммо Венди Денг доим уларни рад қилиб келган.
 
Ҳозирда Москва медиакомпаниясининг раҳбари бўлган Кабаева хоним Путин уйланадиган аёл сифатида кўрилмоқда.
 
Маълумот учун, Владимир Путин биринчи марта Людмила Путинага уйланган. Улар 1983 йилда турмуш қурган ва 2014 йилда ажрашиб кетган. Уларнинг икки нафари қизи бор: Екатерина ва Мария.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Алина Кабаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!