...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путиннинг янги йил табриги қўпол деб топилди


13:16, 02.01.2019 Олам
 20 346

Россия етакчисининг мурожаатига қарши Трампнинг табриги мисол келтирилган.

Буюк Британиянинг “Daily Star” нашри Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг россияликларга янги йил мурожаатини қўпол деб таърифлади.
 
Путиннинг мурожаатини қўпол дейишга унинг “бизга ҳеч қачон ёрдам бўлмаган, бўлмайди ҳам” дегани асос қилиб олинган.
 
“Бундай қўрс чақириққа 2018 йилда Британиянинг Солсбери шаҳрида Сергей ва Юлия Скрипаллар заҳарланганидан кейин Россиянинг Ғарб давлатлари билан муносабатлари ёмонлашгани сабаб бўлди”, дейилади хабарда.
 
Путиннинг мурожаатига қарши АҚШ президенти Дональд Трампнинг янги йил табриги келтирилган. У ўз фуқароларига қисқа қилиб, “қойилмақом янги йил” ваъда қилган. Шу билан бирга, ўзи Оқ уйда ишлаётган вақтда америкаликларнинг байрам қилишида уларни айбламаслигини айтиб, ҳазил қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Янги йил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!