...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайвань президенти Си Цзиньпиннинг бирлашиш таклифига жавоб қайтарди


13:54, 02.01.2019 Олам
 4 907

Цай Хитойни Тайвань халқининг ўй-фикри ва эҳтиёжларини тушунишга чақирди.

Аввалроқ, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Тайвань мустақиллиги билан боғлиқ баёнот бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 2 январь куни Тайвань президенти Цай Иньвэнь орол Хитойнинг “бир мамлакат, икки тизим” сиёсий келишувини қабул қилмаслигини маълум қилди. У Тайвань бўғозидаги барча музокаралар ҳукуматлараро асосда ўтказилиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Цай Хитойни Тайвань халқининг ўй-фикри ва эҳтиёжларини тушунишга чақирди.
 
Тайвань президенти янги йил табригида Хитой Тайвань билан қарама-қаршиликларни ҳал қилиш учун тинчлик воситаларидан фойдаланиши ва унинг демократик қадриятларини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлаб ўтганди.
 
Эслатиб ўтамиз, Си Цзиньпин “Тайванлик ватандошларга мурожаат”нинг 40 йиллигига бағишланган йиғилишда Хитой ва Тайваннинг бирлашиши муҳимлигини таъкидлаб ўтганди. У “Тайвань мустақиллиги” ғоясини тарихий жараёнларга зид ва боши берк кўчага олиб борувчи деб таърифлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Цай Иньвэнь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!