...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддас Саъдуллаева фарзандли бўлди


16:51, 23.12.2018 Шоу-бизнес
 48 386

Маълум қилинишича, актриса ўғил кўрган. Унинг аввалги турмушидан Саъдия исмли қизи бор эди.

Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъуддлаевнинг қизи, актриса Муқаддас Саъдуллаева фарзанд кутаётгани ҳақида хабар берган эдик. Муқаддас Саъдуллаева бугун, 23 декабрь куни фарзандли бўлган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ ишончли манбаси хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, актриса ўғил кўрган. Унинг аввалги турмушидан Саъдия исмли қизи бор эди.
 
Муқаддас Саъдуллаеванинг қачон ва ким билан турмуш қургани маълум эмас. Актриса буни одамлардан яшираётганини ва шу йўл билан оиласи бахтини муҳофаза қилаётганини очиқ-ойдин айтган. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган гап-сўзларга қараганда, Муқаддас Саъдуллаева актёр Йигитали Мамажонов билан турмуш қурган.
 
Эслатиб ўтамиз, Йигитали Мамажонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмуш ўртоғи саналади. Уларнинг икки ўғли бор. Райҳон билан муносабатларга дарз кетгач, Йигитали қозоғистонлик қизга уйланиб, қиз фарзанд кўргани ҳақида маълумотлар мавжуд. 

Теглар:Муқаддас Саъдуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!